Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
Туманнинг аввалги ҳокими Шуҳрат Мирзаев қамоққа олинганди.
Жамият
28 декабрь 2023 йил
Дўсбеков Шуҳрат Бегимқулович Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.
Ш. Дўсбеков 1980-йили Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2008-йил Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.
Шуҳрат Дўсбеков фаолияти давомида Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Бекобод тумани ҳокмининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер егалари Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими Шуҳрат Мирзаев қамоққа олинганди.