platina.uz

Марказий банк пул ўтказмалари бўйича янги тартибга изоҳ берди

2025 йил 2 июлдан БҲМнинг 30 бараваридан ошган ўтказмаларда назорат кучайтирилади. 

Иқтисод
Кеча, 13:54
Марказий банк  пул ўтказмалари бўйича янги тартибга изоҳ берди

Марказий банк 11,25 млн сўмдан ошиқ ўтказмалар назоратга олиниши бўйича изоҳ берди.

Тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан фикрлар билдирилмоқда.

"Ички электрон пул ўтказмалари юзасидан маълумотларга қўйиладиган талаблар бўйича, Ички назорат қоидаларининг 312 – бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотларни жўнатувчининг идентификацион маълумотлари билан бирга юборилишини таъминлашлари кераклиги белгиланмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу банд талаблари мижозларга қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқармайди. Сабаби ушбу талаб тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасида маълумот алмашинуви бўйича мажбуриятларга тааллуқли бўлиб, мижоз томонидан аккаунт очилишида олинган, яъни мавжуд идентификацион маълумотларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмаларида ўтказма билан бирга юборилишини таъминлашлари лозимлигини англатади", дейилади Марказий банк хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади.

2025 йил 2 июлдан тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари устидан назорат кучайтирилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+