platina.uz

Китоб ўқиганларга BYD Chazor топширилди

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган “Ёш китобхон” танловининг ғолиблари маълум бўлди.

Жамият
5 апрель, 15:47

Тошкент шаҳридаги Ёшлар ижод саройида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган “Ёш китобхон” республика танловининг якуний босқичи ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танлов ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтириш, уларнинг билим ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, онгли ва мақсадли ёшларни тарбиялаш мақсадида ташкил этилди. Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган энг билимдон ва китобсевар ёшлар иштирок этди.

Маросимда танлов ғолиблари эълон қилиниб, уларга Президент совғаси – замонавий BYD Chazor электромобили топширилди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+