ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи Ағзам Избосаров вафот этди
У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими” фахрий унвони ҳамда “Мардлик” ордени билан тақдирланган.

ДХХ Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган полковник Избосаров Ағзам Фахриддинович вафот этди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Избосаров Ағзам Фахриддинович техника фанлари номзоди (PhD), техника фанлари доктори (DSc) илмий даражаларига эга.
У 2005 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими” фахрий унвони ҳамда 2021 йилда “Мардлик” ордени билан тақдирланган.




