Ўзбекистон ФИФА рейтингида баландлади
Ўтган март ойида Ўзбекистон Қирғизистонни мағлуб этди, Эрон билан дуранг ўйнади.

Ўзбекистон ФИФА рейтингида юқорилади.
ФИФА томонидан миллий жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан бир поғона юқорилаб, 57-ўриндан жой олди.
Шунингдек, миллий жамоа Осиё жамоалари орасида 6-ўринни банд этган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган март ойида Ўзбекистон Қирғизистонни мағлуб этди, Эрон билан дуранг ўйнади.