platina.uz

Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

У биноларнинг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш, ёнғиндан автоматик тарзда хабар берувчи қурилмалар бўйича тузилган далолатномаларни имзолаш жараёнида тамагирлик қилгани айтилмоқда.  

Жамият
26 март, 12:30
Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди

Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган.

Тадбирлар давомида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

Жумладан, мазкур мансабдор шахс ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган биноларнинг эскиз лойиҳасини тасдиқлаш, ёнғиндан автоматик тарзда хабар берувчи қурилмалар бўйича тузилган далолатномаларни имзолаш ҳамда янги қурилган ёки реконструкция қилинган биноларни Давлат қабул комиссиясига фойдаланишга топширилишида ижобий хулоса бериш эвазига доимий равишда тамагирлик йўли билан пора олиб келган.

Бундай объектлар ичида умумий ўрта таълим мактаби ва тиббиёт муассасаси бинолари ҳам бор.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+