Самарқандда 3 ёшли бола ариққа тушиб кетиб вафот этди

Самарқанд вилояти Ургут туманида ариқ четидан мурдаси топилган 3 яшар боланинг ўлимига сувда оқиб кетгани сабаб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 3 апрель куни 2020 йилда туғилган бола уй олдидан ўтувчи ариққа эҳтиётсизлик қилиб тушиб кетган. У маълум бир масофагача оқиб борган ва маҳаллий фуқаролар томонидан сувдан чиқариб олинган. Тез-тиббий ёрдам ходимларининг уринишларига қарамай, бола вафот этган.
Воқеа жойида ўрганиш ишлари олиб борилганда, гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан ушбу ариқда 20-30 сантиметр баландликда сув оқиб ўтгани аниқланган.
“Бу кучли сув оқими эмас, фақатгина ёш болани оқизиб кетиш кучида бўлган”, дейди ФВБ ходими.
