"Чимён"да адашиб қолган фуқаролар қутқарилди
Йўлдан адашган фуқаролар “Катта Чимён” тоғининг денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги “Оқсой” ҳудудидан топилиб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида соғ-саломат олиб тушилган.
Кеча, 6 май куни соат 12:09 да Тошкент вилояти ФВБга икки нафар фуқаро “Чимён” тоғларига дам олиш мақсадида чиқиб, адашиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ФВВнинг Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Амалга оширилган тезкор ҳараркатлар натижасида йўлдан адашган фуқаролар “Катта Чимён” тоғининг денгиз сатҳидан 2800 метр баландликдаги “Оқсой” ҳудудидан топилиб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида соғ-саломат олиб тушилди.
"Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ", дейилади хабарда.