TEMU Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Аввал ушбу маркетплейсга кириш 20 мартдан чекланиши эълон қилинганди.

Хитойнинг TEMU маркетплейси Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.
Қўмита хабарига кўра, маркетплейс Ўзбекистон Республикаси резиденти сифатида рўйхатдан ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги TEMU Ўзбекистонда рўйхатдан ўтмагани сабабли унга кириш чекланиши хабар қилганди. Чеклов 2025 йил 20 мартдан амал қилиши кутилаётганди.
Аҳолидан ушбу маркетплейсдан савдо қилмаслик, мавжуд буюртмаларни бекор қилиш сўралганди.