platina.uz

Пойтахтда йўловчилардан нақд пул талаб қилган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Қоидабузарликка ҳуқуқий баҳо олиш мақсадида ҳужжатлар тўплами ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган. 

Жамият
17 март, 10:10
Пойтахтда йўловчилардан нақд пул талаб қилган автобус ҳайдовчиси ишдан бўшатилди

Тошкентда автобус чироқларини ўчириб, йўловчилардан нақд пул йиғиб олган ҳайдовчи ишдан олинди.

13 март куни Телеграм ижтимоий тармоғида “Тошшаҳартрансхизмат”нинг 72-сонли йўналишда ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси ҳамда соҳага бегона бўлган фуқаро томонидан ҳаракатланиш давомида автобус салонининг чироқларини ўчирган ҳолда йўловчилардан йўл ҳақи учун нақд пул талаб қилганлиги ҳолати ҳақида пост жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ баёнот берди.
Постда келтирилган ҳолат видеокузатув мосламалари текширилганда ҳақиқатда содир бўлганлиги аниқланди.

Шу куни ҳолат юзасидан тезкор танқидий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ҳайдовчи Ж.Хнинг содир этган қоидабузарлиги муҳокама қилиниб, корхона ички тартиб интизомини ўта қўпол равишда бузганлиги учун ҳайдовчи Ж.Х билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ҳайдовчи Ж.Хнинг содир этган қоидабузарлигига ҳуқуқий баҳо олиш мақсадида, ҳужжатлар тўплами ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 13 декабр кунидаги қарорига асосан, 2025 йил 1 январьдан бошлаб Тошкент шаҳар автобуслари салонида нақд пул қабул қилиш амалиёти тўхтатилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+