8 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи моддалар аниқланди
Ушбу моддалар 100 минг инсонни заҳарлаши мумкин эди.

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда 8 млрд сўмлик 20 кг кучли таъсир қилувчи моддаларнинг тарқалиши олди олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур моддалар муқаддам судланган 1994 йил туғилган Д. ва 1998 йилдан туғилган Ф. исмли шахслар томонидан Бўстонлиқ туманида сотилаётган вақтида аниқланган.
Далилий ашё сифатида олинган кучли таъсир қилувчи дориларнинг нархи 8 млрд сўмга баҳоланган.
Пойтахт ИИББ маълумотига кўра, 100 минг инсонни заҳарлаши мумкин бўлган.
Айни пайтда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 251-моддаси (гиёҳванд моддалар ва уларнинг аналогларини тарқатиш) ва 246-модда 1-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.