platina.uz

Абдулла Арипов хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланаётгани тасдиқланди

Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг Platina.uz’га тасдиқлашича, давлат раҳбарининг топшириғидан сўнг Абдулла Арипов маҳаллий автомобилдан фойдаланишга ўтган.

Жамият
3 кун аввал, 11:54
Абдулла Арипов хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланаётгани тасдиқланди

Бош вазир Абдулла Арипов 7 март куни видеоселектор йиғилиши ўтказиб, барча амалдорларга хорижий хизмат машиналаридан фойдаланишни тўхтатишни топширган.

Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг Platina.uz сайтига тасдиқлашича, амалдорлар бу қоидани 1 апрелдан жорий қилишни таклиф этган.

“Президентимиз берган барча топшириқларни сўзсиз бажаришимиз шарт, муҳокамага ўрин йўқ. Менга буни 20 мартдан ёки 1 апрелдан жорий қилайлик, деб таклиф беришяпти. Йўқ, унақаси кетмайди. Президентимиз топшириқ бердими, зудлик билан бажаришимиз шарт. Бу ҳукуматнинг асосий вазифаси”, деган Бош вазир видеоселекторда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Абдулла Ариповнинг ўзи ҳам хизмат автомобили сифатида "Малибу"дан фойдаланишга ўтгани ҳақида хабар берилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+