platina.uz

Бош вазир хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланаётгани айтилмоқда

Шавкат Мирзиёев раҳбарлар хорижий хизмат машинасида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобилга ўтиши зарурлигини айтганди.

Сиёсат
4 кун аввал, 22:21
Бош вазир хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланаётгани айтилмоқда

5 март куни Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида раҳбарлар хизмат хорижий машинасида юришни кескин қисқартириб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобилга ўтиши зарурлигини қайд этганди.

7 март куни Бош вазир раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида эса барча раҳбарларга ушбу топшириқ ижросини сўзсиз бажариш юклатилган.

Дарвоқе, давлат раҳбарининг мазкур топшириғидан сўнг, шу кундан бошлаб Бош вазир Абдулла Арипов хизмат автомобили сифатида Malibu’дан фойдаланишга ўтгани айтилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+