Қаҳрамон Сариев Маданият вазирлиги ҳузуридаги қўмитани бошқаради
Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари сифатида ишлаётганди.
Жамият
4 март, 21:39

Қаҳрамон Сариев Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бу лавозимни собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов эгаллади.
Қўмитанинг аввалги раиси Рустамбек Қурбонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.