platina.uz
Жамият

Янги ички ишлар вазири ҳақида нималар маълум?

Platina.uz сайти Азиз Тошпўлатов ҳақида очиқ манбалардан маълумотларни тўплади.

Янги ички ишлар вазири ҳақида нималар маълум?
Фотоколлаж: Platina.uz

Бугун Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ишдан олиниб, унинг ўрнига Азиз Тошпўлатов тайинланди. Тошпўлатов бугунгача пойтахт ИИББ бошлиғи бўлиб ишлаётганди.

Platina.uz сайти Азиз Тошпўлатов ҳақида очиқ манбалардан маълумотларни тўплади. Унга 2021 йил 14 январда, яъни Тошкент шаҳар ИИББга раҳбар бўлган пайтда генерал-майор унвони берилган.

Тошпўлатов тизимга бегона эмас. Пойтахт ИИББга бошлиқ бўлишдан аввал бир муддат ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаган. Унгача эса вилоятларда тажрибасини оширган.

2015-2017 йилларда Наманган, 2017-2019 йилларда эса Самарқанд вилояти ИИБга раҳбарлик қилган. ИИВ биринчи ўринбосарилигидан кетгач, унинг ўрнини Андижон вилояти ИИБ бошлиғи Шуҳрат Собиров эгаллаган.

Тошпўлатов таржимаи ҳоли очиқ манбаларда мавжуд эмас. Унинг қачон ва қаерда туғилганини топишнинг имкони бўлмади. Ҳатто пойтахт ИИББ сайтида бу ҳақда маълумот берилмаган.

Айрим маълумотларга кўра, у Тошкент вилоятида туғилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid