platina.uz
Жамият

Гиёҳванд моддалар билан қўлга тушиб, ички ишлар ходимларига пора таклиф қилган шахслар ушланди

Хоразм ва Тошкентда гиёҳванд модда билан ушланган шахслар жавобгарликдан қутулиш илинжида ички ишлар ходимларга пора таклиф қилди. Бироқ уларнинг бу уриниши ўзларига қарши ишлади — ходимлар ҳолат ҳақида шахсий хавфсизлик бошқармасига хабар берди ва гумонланувчилар пулни узатаётган пайтида қўлга олинди.

Гиёҳванд моддалар билан қўлга тушиб, ички ишлар ходимларига пора таклиф қилган шахслар ушланди

Хоразм вилоятида жиноят қидирув бўлими ходими келиб тушган тезкор маълумот асосида 1979 йилда туғилган фуқарони кўздан кечиради ва ушбу шахснинг ёнидан героин топилади. Гумонланувчи мазкур ҳолатни расмийлаштирмаслик эвазига тезкор ходимга 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилади.

Тезкор ходимнинг огоҳлантиришларига қарамай, гумонланувчи пора беришга уринишда давом этади. Шундан сўнг тезкор ходим ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Хоразм вилояти бошқармасига хабар беради ва ўтказилган тадбирда гумонланувчи ашёвий далиллар билан қўлга олинади.

Тошкент шаҳрида кузатилган бошқа бир ҳолатда эса ППХ ходимлари икки фуқаро ва уларнинг автомашинасида гиёҳванд модда борлигини аниқлашади. Шундан сўнг, гумонланувчилардан бири инспекторга 7 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилиб, бу ҳолатни ҳужжатлаштирмасликни сўрайди.

Ходимларнинг пора бериш қонунга хилоф экани, бунинг учун ҳам жиноий жавобгарлик борлиги ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, гумонланувчилар пора таклиф қилишда давом этади. Ишнинг қонуний ечимини истаган инспектор ИИВ шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент шаҳри бўйича бошқармасига билдирги беради. Натижада тезкор гуруҳ тузилиб, ўтказилган тадбирда ушбу шахслар пулни бераётган вақтида қўлга олинади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid