Пўлат Бобожонов Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди
Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди.

Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Президент Администрацияси тузилмасини мақбуллаштириш ишлари доирасида:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозими ва унинг бўлинмаси тугатилди;
- давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Комплаенс хизматининг қўшимча фаолият йўналиши;
- маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмасининг қўшимча фаолият йўналиши этиб белгиланди.
