Жиззахда қалбаки 51 минг долларни ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
Улардан 200 минг сўмлик купюрали қалбаки 100 млн сўм пул ҳам топилган.

Жиззах вилоятида қалбаки 51 000 АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаролар И.Н. ва М.М. фуқаро С.Г.га 100 АҚШ долларлик купюрадаги жами 51 000 қалбаки АҚШ долларини ҳамда 200 минг сўмлик купюрали қалбаки 100 млн сўмни жами 93 млн сўмга сотишга келишишган.
Шундан 39,2 млн сўмини банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.