Нетаняҳуни қамаш ташаббуси билан чиққан прокурор АҚШ санкциясига учради
Унинг АҚШдаги активлари музлатиб қўйилди ва мамлакатга киришини тақиқланди.

АҚШ молия вазирлиги Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хонга нисбатан санкциялар жорий қилди.
АҚШ Молия вазирлиги президент Доналд Трампнинг буйруғига биноан, Буюк Британия фуқароси, Халқаро жиноий суд бош прокурори Карим Хонни санкциялар рўйхатига киритди.
Вазирликнинг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси 13 феврал куни Хонга қарши санкциялар жорий этганини эълон қилди - унинг АҚШдаги активларини музлатиб қўйди ва мамлакатга киришини тақиқлади.
Доналд Трамп 6 феврал куни Хонга ва потенциал равишда ХЖСнинг бошқа ходимларига қарши санкциялар жорий этиш тўғрисида фармон чиқарди.
Трампнинг бундай қилишига ХЖС ўтган йили Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва Исроил мудофаа вазири Жоаб Галлантни ҳибсга олишга ордер бергани эди.
АҚШ ҳам, Исроил ҳам Рим статусини имзоламаган, унинг юрисдикциясини тан олмайди.
2023 йилнинг март ойида халқаро суд Хоннинг ташаббуси билан Россия президенти Владимир Путин ва Россия болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Беловани украиналик болаларни ноқонуний равишда депортация қилишда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берганди.