Бухородаги магистрал қувурдан газ сизиб чиқди
Оқибатда ёнғин содир бўлган. Жабрланганлар ва қурбонлар йўқлиги айтилмоқда.
Жамият
10 февраль, 13:20

Бухорода газ қувурида носозлик сабаб ёнғин юз берди.
Бугун, 10 феврал куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган, диаметри 1020 мм бўлган магистрал газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган ҳамда ёнғин содир бўлган.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда, дея маълум қилди Энергетика вазирлиги.
Ёнғин натижасида жабрланганлар ҳамда тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат бартараф этилгунга қадар аҳоли ва ижтимоий объектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилади.