platina.uz
Жамият

Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ ўрнатиш бекор бўлиши мумкин

Бунинг учун кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилиниши лозим. 

Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ ўрнатиш бекор бўлиши мумкин

Гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлиши мумкин. Бу ҳақда президент ўтказаётган йиғилишда маълум қилинди.

Молиявий хизматлар ҳажмини 30 фоизга ошириш бўйича аниқ режалар белгиланган.

Президент давлат банклари онлайн хизматлар, аҳоли учун жозибадор янги маҳсулотлар яратишда хусусий банклардан орқада қолиб кетаётганини қайд этди.

Мисол учун, ўтган йили хусусий банкларда масофавий хизматдан фойдаланувчилар сони 32 фоизга ошган бўлса, давлат банкларида бор-йўғи 13 фоизга ошган.

Банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ўстириши муҳимлиги таъкидланди. Мисол учун, кадастр, солиқ, адлия идораларининг базаси банклар ахборот тизимига интеграция қилинса, гаровга қўйилган мулкни нотариусга бориб, тақиқ қўйиш амалиёти бекор бўлади.

Мутасаддиларга онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор ишлаб чиқиб, киритиш топширилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid