platina.uz
Жамият

Тошкентдаги бир нечта хусусий нотариус лицензиясидан айрилди

Тошкентдаги бир нечта хусусий нотариус лицензиясидан айрилди
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси шу йил 16 декабрь куни навбатдаги баённомасини эълон қилди. Унга кўра, пойтахтда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 6 та нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда пойтахт Адлия бошқармаси хабар бермоқда. Хусусан:
  •  Сергели туманида Н.Мунавварованинг лицензияси амал қилиш муддати 22 декабрдан 15 кун муддатга;
  •  Шайхонтоҳур туманида Й.Эргашеванинг лицензияси 24 декабрь кунидан 2 ой муддатга;
  • Шайхонтоҳур туманида Т.Усмановнинг лицензияси амал қилиш муддати 24 декабрь кунидан 15 кун муддатга;
  • Олмазор туманида К.Саипованинг лицензияси амал қилиш муддати 22 декабрь кунидан 2 ой муддатга;
  •  Бектемир туманида Э.Шадиеванинг лицензияси амал қилиш муддати 22 декабрь кунидан 1 ой муддатга;
  •  Шайхонтоҳур туманида С.Абдужалолованинг лицензияси 22 декабрь кунидан 1 ой муддатга тўхтатилди.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid