platina.uz

"Мусор"дан қарздорлар уй ё машина сотолмайди

Қарзи бўлса, нотариус шартномани тасдиқламайди ва қарз тўланмагунча бу ҳолат давом этади.

Жаҳон
6 январь, 18:20
"Мусор"дан қарздорлар уй ё машина сотолмайди

2024 йил 1 апрелдан бошлаб кўчмас мулк ва машина сотмоқчи бўлганларнинг маиший чиқиндидан қарзи бор-йўқлиги текширилади.

Қарзи бўлса, нотариус шартномани тасдиқламайди ва қарз тўланмагунча бу ҳолат давом этади. Қарздорлик қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими орқали онлайн режимда текширилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб барча санитар тозалаш корхоналари томонидан Ягона электрон тизимга уланган ҳолда фуқароларга хизмат кўрсатиш ҳамда ушбу талабни бажармаган корхоналар билан тузилган шартномалар бекор қилинади ва улар хизмат кўрсатадиган ҳудудлар давлат-хусусий шериклик асосида бошқа корхоналарга бириктирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзи бор шахс электр энергияси учун пул тўлолмаслиги хабар берилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+