Чиқиндига пул тўлатишнинг янгича усули жорий этиляпти

Ҳозир ҳудудларда чиқинди учун тўловлар қимматлашишни бошлаган. Хусусан, Тошкентда нарх салкам 2 баравар оширилган.

Жамият
6 январь, 16:59
Чиқиндига пул тўлатишнинг янгича усули жорий этиляпти

Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзи бор шахс электр энергияси учун пул тўлолмайди.

Бу президент 4 январда имзолаган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонида белгиланган.

Унга кўра, чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар SМS орқали хабардор қилиб борилади. Огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган абонентлар қарздорликни бартараф этмагунча электр энергияси учун пул тўлаши вақтинчалик чекланади.

Бунда:

  • 1-босқичда 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
  • 2-босқичда 2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
  • 3-босқичда 2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади.

Бу чекловлар 2023 йил 31 декабргача тўпланган қарзларга таъсир қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, ҳудудларда чиқинди учун янги тарифлар тасдиқлана бошлаган. Хусусан, Тошкентда нарх салкам 2 баравар оширилган.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+