Бухорода турли мақсадлар учун бюджетдан 60 млрд сўм ажратилди
Ғиждувон тумани маҳаллаларини рақамлаштириш учун сарфланган республика узоқ муддатли ссуда маблағларини ўз вақтида қайтариш учун 10 млрд сўм берилади.

Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши қарори билан маҳаллий бюджетдан 60 млрд 152 млн сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда кенгашнинг 2024 йил бюджет ижроси ва 2025 йил эркин қолдиқларини йўналтириш бўйича қарорида маълум қилинган.
Жумладан, Ғиждувон тумани маҳаллаларини рақамлаштириш учун республика бюджетидан ажратилган узоқ муддатли ссуда маблағларини ўз вақтида қайтариш учун 10 млрд сўм берилади. Когон шаҳридаги иситиш тизимларини таъмирлаш учун олинган ссудаларни қайтаришга 2,6 млрд сўм, кураш федерацияси бошқармасига 372 млн берилади.
"Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га 500 млн сўмдан берилиши маълум қилинган.
Вилоятда ишсизлик даражасига камайтириш учун янги иш ўринларини ташкил этувчи жамғармани рағбатлантириш учун 15 млрд сўм, вилоят ҳокимлиги ахборот хизматини моддий-техник базаси учун 2,7 млрд сўм, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 2,6 млрд сўм ажратилади.



Турли фестиваллар, тадбирлар, хизмати сафарлари, кутилмаган харажатлар учун 1,5 млрд сўм берилиши кўзда тутилган.