platina.uz
Жаҳон

Трамп АҚШ Ғазони "эгаллаб олиши" ҳақида гапирди

Унинг мулоҳазалари Ғазо секторидаги бутун аҳолини бошқа жойга – Иордания, Миср ва бошқа мамлакатларга кўчириш таклифи ортидан янгради. 

Трамп АҚШ Ғазони "эгаллаб олиши" ҳақида гапирди

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху билан қўшма матбуот анжуманида АҚШ "Ғазо секторини эгаллаб олишга" ва у ерда иқтисодий ривожланиш учун имкониятлар яратишга тайёрлигини айтди.

BBC дипломатик мухбири Пол Адамснинг хабар беришича, Доналд Трамп таклифлари билан барчани ҳайратда қолдиришда давом этмоқда.

Трампга кўра, АҚШ "Ғазони босиб олади", биноларни вайрон қилади, портламаган ўқ-дориларни тозалайди, "чексиз иш ўринлари" яратади ва "ўша ҳудуд аҳолиси учун" уй-жой қуради - у айнан кимни назарда тутаётганини аниқламаган.

Унинг мулоҳазалари Ғазо секторидаги бутун Фаластин аҳолисини бошқа жойга – Иордания, Миср ва бошқа мамлакатларга кўчириш таклифи ортидан янгради.

Трамп, шунингдек, фаластинликларнинг Ғазога қайтишни исташининг ягона сабаби, уларнинг бошқа иложи йўқлиги, деб даъво қилмоқда.

У Ғазо секторини "бузилиши керак бўлган ҳудуд" деб атади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid