platina.uz

Трамп Канада ва Мексикага қарши "савдо уруши"ни вақтинча тўхтатди

Хитой эса Қўшма Штатлардан импорт қилинадиган кўмир ва суюлтирилган газга 15 фоизлик бож қўйишини эълон қилди. 

Жаҳон
Кеча, 10:27
Трамп Канада ва Мексикага қарши "савдо уруши"ни вақтинча тўхтатди

Канада бош вазири Жастин Трюдо Канада импортига қўйилган АҚШ тарифлари вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Бу ҳақда Канада бош вазири АҚШ президенти билан телефон мулоқотидан сўнг маълум қилди.

Жастин Трюдо, шунингдек, АҚШ-Канада чегарасида назорат кучайтирилишини маълум қилди.

Ҳозирча бу мавзу бўйича АҚШдан ҳеч қандай баёнот йўқ: Трампнинг ўзи сўнгги соатда журналистлар саволларига жавоб берар экан, Трюдо билан суҳбат яхши ўтганини айтди.

Трамп шунингдек, Мексикага тарифлар ҳам бир ойга кечиктирилганини маълум қилган.

Расмий Пекин ҳам АҚШга қарши чора кўришни бошлади.

Хитой Қўшма Штатлардан кўмир ва суюлтирилган газга 15 фоизлик бож қўяди, дея маълум қилди Давлат кенгаши.

Пекин, шунингдек, АҚШдан нефт ва қишлоқ хўжалиги техникасига 10 фоизлик бож жорий этишга қарор қилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+