platina.uz

ДХХ Россия фуқароларига нисбатан фирибгарлик қилишда гумонланган 32 кишини қўлга олди

39 яшар шахс россияликлардан ноқонуний пул ўзлаштириш билан шуғулланувчи жиноий тузилма тузган. 

Жамият
4 февраль, 21:26
ДХХ Россия фуқароларига нисбатан фирибгарлик қилишда гумонланган 32 кишини қўлга олди

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари январь ойида Россия фуқароларидан пул ундириш билан шуғулланган йирик фирибгарлар тармоғини фош этди. Бу ҳақда "Ахборот 24" дастурида маълум қилинди.

ДХХ маълумотига кўра, улар учта колл-марказ орқали фаолият юритган.

Унга кўра, фарғоналик шахс (1986 йилда туғилган) ўз раҳбарлигида Россия фуқароларидан ноқонуний пул ўзлаштириш билан шуғулланувчи жиноий тузилма тузган.

Жиноий тузилма 32 кишидан иборат бўлган, улар Фарғонада иккита ва Тошкентда битта колл-марказ кўринишида фаолият юритган.

Интернетда биологик фаол қўшимчалар сотиб олган Россия фуқароларининг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, бундай колл-марказ "операторлари" ўзларини тергов органлари ходимлари сифатида таништирган ва БАД сотувчилари томонидан етказилган тахминий маънавий зарарни қоплаш учун тўлов таклиф қилган.

Уларнинг баъзилари Россия Молия вазирлиги вакиллари номидан иш олиб борган ва даромад солиғини тўлаганидан кейин пул компенсациясини ваъда қилган.

Маблағни ўтказиш учун эса улар ўзлари айтган банк картаси реквизитларига зарур миқдорда тўлов юборишни талаб қилган ва, акс ҳолда, маблағни қайтариб олиш имконсиз эканини айтган.

32 кишининг барчаси ҳибсга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган фирибгарлик) ва 278−2-моддаси (Компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+