Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди
10 минг АҚШ долларигача эквивалентдаги маҳсулотлар учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов белгиланган.

“Божхона йиғимлари ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (55-сон, 31.01.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Божхона йиғимлари ставкалари тасдиқланди:
-товарларнинг божхона расмийлаштируви учун йиғимлар миқдорини божхона органлари томонидан ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг тахминий қийматидан келиб чиқиб белгилаш;
-товарларни “экспорт” ва “импорт” божхона режимларига расмийлаштириш учун ундириладиган божхона йиғимлари ставкаларини ўзаро мувофиқлаштириш.
Жумладан, 10 минг АҚШ долларигача эквивалентдаги маҳсулотлар учун БҲМнинг 1 баравари, 10-20 минг долларгача БҲМнинг 1,5 баравари, 1 млн доллар ва ундан ортиқ миқдор уучун 25 баравар йиғим олинади.



Божхона ҳудудида ва божхона ҳудудидан ташқарида божхона қайта ишлаш режимларида ундириладиган йиғим ставкаси икки баравар камайтирилди.
Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.