platina.uz

Президент Қуролли Кучларни янада ривожлантиришни топширди

Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Сиёсат
3 февраль, 20:46
Президент Қуролли Кучларни янада ривожлантиришни топширди

Президент, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучларни янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича топшириқлар берди.

Бугун, 3 феврал куни Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мудофаа вазири қўшинлар жанговар шайлиги ва қобилиятини ошириш, қисм ва бўлинмаларни ҳар томонлама тайёрлаш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, шунингдек, Мудофаа саноати агентлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди.

Мамлакат раҳбарияти томонидан армиянинг жанговар салоҳиятини ва шахсий таркибнинг маънавий-руҳий ҳолатини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникани модернизация қилиш, шунингдек, мудофаа саноати корхоналарини ривожлантириш борасидаги ишларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

Жанговар ва тезкор тайёргарлик тадбирларини жадаллаштириш, ҳарбий корхоналарнинг офицер кадрлари ва муҳандис-техник таркибини профессионал ўқитиш тизимини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+