platina.uz

Янги уйлар бўйича электрон платформа ишга туширилади

Тизим 2025 йил 1 июлдан тўлиқ фаолият бошлайди. 

Жамият
1 февраль, 10:42
Янги уйлар бўйича электрон платформа ишга туширилади

Уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилади.

“Уй-жой қурилиши соҳасини янада ривожлантириш, турар ва нотурар жой объектларини улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-11-сон, 27.01.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра қурилишга улушдорларнинг маблағларини жалб қилиш 2025 йил 1 июлдан 2025 йил 31 декабргача “эскроу” ҳисобварақлари орқали ҳамда ҳозирда амалда бўлган улушли иштирок этиш тартибида тўғридан-тўғри жалб қилиш механизми бўйича параллел равишда тарафларнинг танловига кўра амалга оширилади.

Шунингдек, маблағларини жалб қилиш 2026 йил 1 январдан фақат “эскроу” ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.

“Шаффоф қурилиш” ахборот тизими доирасида уй-жойлар қурилиши бўйича электрон платформа яратилиб, 2025 йил 1 июлдан тўлиқ ишга туширилади.

2025 йил 1 июлгача улушли шартнома бўйича талаб қилиш ва гаров ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказишни назарда тутган ҳолда улушли шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва солиқ органларига электрон кўринишда тақдим этиб бориш тизими жорий этилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида “Уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойилини амалга ошириш бўйича лойиҳа офиси ташкил этилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+