platina.uz

Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро маҳкумлар алмашади

Айни дамда қўшни давлатда 97 нафар ўзбекистонлик жазо ўтаётгани маълум қилинган. 

Жамият
31 январь, 10:55
Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро маҳкумлар алмашади

Қирғизистон ва Ўзбекистон жазо муддатини ўтаётган фуқароларни бир-бирларига топширади.

Қонун лойиҳаси Қирғизистон Жогорку Кенеши томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Қирғизистон Бош прокурор ўринбосари Умуткан Қўнкубоева депутатларга Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар ўзбекистонлик жазо ўтаётгани ҳақида маълумот берди.

Бу фуқароларнинг барчаси ўз ватанларида жазони ўташда давом этади.

Мамлакатлар ўртасида маҳкумларни алмашиш бўйича келишув 2024 йилнинг 18 июлида Тошкент шаҳрида иимзоланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+