platina.uz

Тошкент вилоятида маҳкум девор босиб қолиши оқибатида вафот этди

Ҳозирда Тошкент махсус прокуратураси тергов ҳаракатлари олиб бормоқда. 

Жамият
18 февраль, 15:04
Тошкент вилоятида маҳкум девор босиб қолиши оқибатида вафот этди

Тошкент вилоятида маҳкум девор босиб қолиши сабаб вафот этди.

2025 йил 11 феврал куни 7-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаган маҳкум Мустафа Турсинбаев бир қаватли бинонинг деворларини бузаётган вақтида девор қисми қулаб, босиб қолган.

Маҳкум М.Турсинбаев зудлик билан шифохонага жойлаштирилган.

Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан маҳкум М.Турсинбаев 16 февраль куни шифохонада вафот этган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Тошкент махсус прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Олмалиқда ҳам бошқа маҳкум вафот этгани маълум бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+