platina.uz

Тадбиркорликда давлат назорати бўйича рейтинг эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги,  Кадастр агентлиги, ИИВ, ФВВ ва қатор ташкилотлар натижаси "қониқарсиз" дея топилди. 

Жамият
30 январь, 15:13
Тадбиркорликда давлат назорати бўйича рейтинг эълон қилинди

Тадбиркорлик соҳасидаги давлат назорати органлари фаолияти баҳоланди.

Бизнес-омбудсман ахборот хизмати тадбиркорлик субъектларида давлат назорати соҳасида фаолият юритаётган органларнинг самарадорлигини баҳолади.

Рейтинг уч тоифага ажратилди: “яхши” (80–100 балл), “қониқарли” (55–80 балл) ва “қониқарсиз” (55 баллдан паст).

Энг яхши баҳоланган органлар (80+ балл) қаторида Ҳисоб палатаси (95), Дин ишлари қўмитаси (90), Фуқаро авиацияси агентлиги (90), Ўзархив агентлиги, Миграция агентлиги АОКА ва бошқа бир қатор ташкилотлар бор.

Қониқарли деб топилган органлар орасида Автобаҳолаш ва телекоммуникация назорати инспекцияси (75), Санитария ва эпидемиология хизмати (70), Марказий банк (65), Божхона қўмитаси, Қурилиш вазирлиги кабилар қайд этилган.

Энг паст баҳоланган, “қониқарсиз” деб топилган органлар орасида Солиқ қўмитаси, Туризм қўмитаси, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, ИИВ, ФВВ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ўрин олган.

Ушбу баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш ва қонуний инфратузилмани ривожлантириш” чора-тадбирлари доирасида амалга оширилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+