platina.uz

Транспортда белгиланган йўл ҳақи тарифларини асоссиз ошириш жавобгарликка сабаб бўлади

Темир йўл транспорти ва метрополитенда ҳайдовчининг меҳнат ва дам олиш режимини бузиш учун ҳам жавобгарлик белгиланмоқда.

Жамият
24 январь, 16:43
Транспортда белгиланган йўл ҳақи тарифларини асоссиз ошириш жавобгарликка сабаб бўлади

Қонунчилик палатаси мажлисида транспорт соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга темир йўл транспорти ва метрополитенда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилувчи носоз қурилмадан (тахографдан) фойдаланиш, ҳайдовчининг меҳнат ва дам олиш режимини бузиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Шу билан бирга, автомобил транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномасиз йўловчи ташиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Бундан ташқари белгиланган йўл ҳақи тарифларини ошириш, мунтазам йўналиш бўйича тасдиқланган қатнов жадвалига амал қилмаслик, белгиланган ҳаракат ҳамда юк билан ёки юксиз ҳолдаги габарит ўлчамлари, шунингдек, умумий ҳақиқий вазни, ўққа тушувчи оғирлиги белгиланган нормалардан оширган ҳолда йўлга ва рухсатномада кўрсатилган ҳаракат йўналишидан четга чиқиш учун жавобгарлик назарда тутилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+