Амир Темур хиёбони атрофида транспорт ҳаракати схемаси ўзгаради
Темурийлар музейи ва "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ёнида туристик автобуслар учун махсус тўхташ жойлари ташкил этилади.

Амир Темур хиёбони атрофида транспорт ҳаракати схемаси ўзгартирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
"Бродвей"дан Хиёбонга ўтишдаги темир панжаралар олиб ташланади ва пиёдалар учун ўрнига ақлли светофор ўрнатилади.
Махтумқули ва Амир Темур кўчалари кесишмаларида пиёдалар учун хавфсизлик оролчалари ташкил этилади ва тартибга солиш светофорлари жорий қилинади.
Темурийлар музейи ва "Ўзбекистон" меҳмонхонаси ёнида туристик автобуслар учун махсус тўхташ жойлари ташкил этилади.
Янги схема орқали айланма йўлнинг ўтказувчанлиги соатига 6 000 та автомобилгача ошади (ҳозир 5 600 та).
