platina.uz

Трамп урушни тугатиш учун нефт нархини пасайтирмоқчи

Ғарб санкциялари жорий қилинганига қарамай, Россия ўз энергия ресурсларини Ҳиндистон ва Хитойга сотишдан катта даромад олишда давом этмоқда. 

Жаҳон
24 январь, 9:45
Трамп урушни тугатиш учун нефт нархини пасайтирмоқчи

АҚШ раҳбари Доналд Трамп Украинадаги урушни тугатиш учун нефт нархини пасайтиришга ҳаракат қилишини айтди.

"Мен Саудия Арабистони ва ОПEКдан нефт нархини туширишни сўрайман. Уни тушириш керак, — деди Трамп Давосдаги иқтисодий форумда.

- Агар нефт нархи тушса, Россия ва Украина ўртасидаги уруш дарҳол тугайди. Нарх ҳозир бу урушни давом эттириш учун етарлича юқори. Биз нефт нархини туширишимиз керак, бу урушни тугатишимиз керак".

Ғарб санкциялари жорий қилинганига қарамай, Россия ўз энергия ресурсларини Ҳиндистон ва Хитойга сотишдан сезиларли даромад олишда давом этмоқда.

Ҳозирда нефт нархи бир баррел учун 80 доллар атрофида.

Трампнинг ушбу баёнотидан кейин Brent маркали нефт нархи 78 долларгача тушди.

Трамп аввалроқ Путин урушни тугатишга келишмаса, Россияга қарши йирик санкциялар киритишини айтган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+