"Тошкент сити"да кўп қаватли уй ёниб кетди
Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Жамият
23 январь, 22:03
Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Тошкент сити” ҳудудидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди.
23 январ куни соат Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Ботир Зокиров кўчаси, "Тошкент сити" ҳудудида жойлашган, 9 қаватли уйнинг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат етиб бориб, ҳодиса бартараф этилган, дейилади ФВБ хабарида.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.