platina.uz

"Сирдарё сув таъминоти"га қарши иш қўзғатилди

Ховос туманида мингдан ошиқ истеъмолчи ва икки мактабга сифатсиз ичимлик суви етказиб берилган. 

Жамият
22 январь, 10:13
"Сирдарё сув таъминоти"га қарши иш қўзғатилди

Сирдарёда сифатсиз ичимлик суви учун ундирилган пуллар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Рақобат қўмитаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Унда Сирдарё вилояти Ховос туманида “SIRDARYO SUV TA'MINOTI” МЧЖ томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган ичимлик суви сифатининг истеъмолга яроқлилиги текширилган.

Олиб борилган ўрганишлар давомида ичимлик сувидан олинган намуналарни текшириш натижасида Ховос туманида жами 6 та МФЙда 1248 та истеьмолчиларга ҳамда ушбу ҳудудда жойлашган 17- ва 6- сонли умумий ўрта таьлим мактабларига сифатсиз ичимлик суви етказиб берилгани аниқланган.

Бунда Ўзбекистон Республикаси “Истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4,12,19-20-моддалари талаблари бузилган.

Натижада ҳудудий бошқарма томонидан SIRDARYO SUV TA'MINOTI” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди. Шу билан 2 мингдан ортиқ истеьмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+