platina.uz

Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастури имзоланди

Дастур 2026-2030 йилларга мўлжалланган. 

Жамият
22 январь, 14:06
Ўзбекистон ва Россия ўртасида ҳарбий соҳада стратегик шериклик дастури имзоланди

Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастурини имзоладилар.

22 январ куни Тошкентда Россия ва Ўзбекистон мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада 2026-2030-йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастури имзоланди.

Ҳужжатларни Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ва Ўзбекистон томонидан вазир Шуҳрат Холмуҳамедов имзолади.

Икки давлат мудофаа вазирликлари ўртасидаги 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси икки давлат ҳарбий идоралари фаолиятининг барча йўналишлари бўйича 50 та қўшма тадбирни ўз ичига олади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+