platina.uz

Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш пуллик бўлди

Аввалроқ Platina.uz президент фармони билан бекор бўлиб кетган хизматлар ҳам пулланаётгани ҳақида хабар берганди.

Жамият
22 январь, 18:54
Кредит тарихини олишга чеклов ўрнатиш пуллик бўлди

"Кредит-ахборот таҳлилий маркази" кредит бюроси 2025 йил 1 январдан кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 0,03 бараварида (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) тўлов олинмоқда.

Ягона интерактив давлат хизматлари президент фармони билан бекор бўлиб кетган бюрократик хизматлар учун ҳам ҳақ ундираётгани ҳақида аввалроқ ёзгандик.

Кредит ахбороти субъектлари (жисмоний шахслар) ўзларига тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) "КАТМ" кредит бюросидан олинишини чеклаб (тақиқлаб) қўйишлари мумкин бўлган FREEZE хизмати ўтган йили июнда синов тариқасида ишга туширилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+