platina.uz

Туркиядаги курортда ёнғин: 10 киши ҳалок бўлди

Ёнғин 11 қаватли меҳмонхона ресторанида бошланган ва тезда бутун бинони қамраб олган. 

Жаҳон
21 январь, 15:26
Туркиядаги курортда ёнғин: 10 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги тоғ-чанғи курортидаги ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди.

Туркия оммавий ахборот воситалари маҳаллий ҳукуматга асосланиб хабар беришича, 10 киши ҳалок бўлган ва 32 киши жароҳат олган.

Болу вилоятидаги Карталкая тоғ-чанғи курортидаги ёнғин 21 январга ўтар кечаси 11 қаватли меҳмонхонадаги ресторанда бошланган ва тезда бутун бинони қамраб олган.

Меҳмонхонада 234 нафар меҳмон рўйхатдан ўтган. Вилоят губернаторлиги уларнинг барчаси Туркия фуқаролари эканлигини билдирди. Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Ёнғин Истанбул ва Анқарадан чанғичилар одатда Болу тоғларига йўл олган икки ҳафталик мактаб таътилининг бошида содир бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.

Ўт ўчирувчилар 40 дақиқа ичида етиб келишди, дейди расмийлар. Ёнғин жойига Ички ишлар вазири, Соғлиқни сақлаш ва Маданият ва туризм вазири ҳам етиб келган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+