Наманганда 17 та мактаб ва боғча бузилади
Мазкур биноларнинг катта қисми ўтган асрнинг 60-70 йилларида қурилган.
Наманган вилоятида 17 мактаб ва боғча бузилиши белгиланди.
Бу ҳақда вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг қарорида маълум қилинган.
Қарорга кўра, ўрнатилган тартибда ишчи гуруҳ тузилади ва унинг хулосаси кўра яроқсиз деб топилган иншоотлар бузилади.
Қарор иловасида бузилиши керак бўлган иншоотлар рўйхати келтирилган.
Жумладан, Наманган шаҳридаги 7-умумтаълим мактаби ошхона ва ёрдамчи биноси (1961 йил қурилган), 31-мактабнинг ёрдамчи бинолари (1964 йил қурилган), Мингбулоқ туманидаги 2-ДММТ (1953 йил қурилган), Тўрақўрғон туманидаги 26-сонли мактаб биноси (1960 йил қурилган), Чуст туманидаги 55-сонли боғча биноси (1983 йил қурилган) ва бошқалар бузилади.
Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳоким ўринбосари Ғ. Жамалов зиммасига юкланган.