Эрон Олий суди яқинида отишма юз берди
Оқибатда суднинг икки судяси ҳалок бўлган.
Жаҳон
18 январь, 15:03
Эрон пойтахти Теҳрондаги Олий суд биноси ёнида отишма юз берди.
Эроннинг IRNA ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон Олий судининг икки судяси ҳалок бўлган, бир нафари яраланган.
Ҳужумчи воқеа жойида ўз жонига қасд қилди.
Расмийлар воқеани теракт сифатида баҳоламоқда.
Ўлдирилган судялар терроризм ва жосуслик ишларини кўраётган эди, дея хабар беради IRNA.