platina.uz

Сурхондарё вилоятида Startup Garage филиали очилди

AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилган мазкур лойиҳанинг филиаллари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёш тадбиркорлар ва стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Бизнес
17 январь, 12:31
Сурхондарё вилоятида Startup Garage филиали очилди

18 январь куни Сурхондарё вилоятида Startup Garage’нинг Термиз филиали тантанали равишда очилди.

Очилиш дастуридан қуйидагилар ўрин олди:

  • Startup Garage томонидан стартапларга яратиладиган имкониятлар ва кўрсатиладиган хизматлар тақдимоти;
  • AloqaVentures вакиллари томонидан инвестиция жалб қилиш имкониятлари ва ҳамкорлик шартлари бўйича маълумотлар;
  • Муваффақиятга эришган стартап асосчиларининг тажриба алмашинуви;
  • Startup Garage резиденти бўлишни истаган стартаплар учун питч сессияси;
  • Соҳа мутахассислари, стартаплар, тадбиркорлар ва меҳмонлар билан networking.

Startup Garage’нинг асосий моҳияти ва мақсади:

  • маҳаллалардаги ёшларнинг стартап ғояларини қўллаб-қувватлаш, ғояларни бизнесга айлантириш, малакасини ошириш ва “кичкина ишлаб турган дастур” (MVP) даражасига етказиш;
  • менторлик хизматларини кўрсатиш;
  • офис ва техник инфратузилма билан таъминлаш;
  • лойиҳаларни банк экотизимига интеграциясини таъминлаш;
  • лойиҳаларни ҳуқуқий томондан қўллаб-қувватлаш;
  • инвестиция жалб қилишга кўмаклашиш;
  • лойиҳаларни ички ва ташқи бозорларда кенгайтиришга ёрдам бериш;
  • маркетинг таҳлили ва лойиҳаларнинг техник экспертизадан ўтказишга ёрдам бериш.

Бугунги кунга қадар Startup Garage доирасида 50 дан ортиқ стартап муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Эндиликда унинг филиаллари тез орада республиканинг барча ҳудудларида ўз фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+