platina.uz

AloqaBank Қашқадарё стартаплари учун янги имконият тақдим этди

Startup Garage инновацион марказларини мамлакатнинг барча ҳудудларида очиш режалаштирилган бўлиб, мазкур лойиҳа орқали ёш тадбиркорлар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.

Бизнес
16 январь, 20:10
AloqaBank Қашқадарё стартаплари учун янги имконият тақдим этди

Қарши шаҳрида 16 январь куни Startup Garage лойиҳасининг янги филиали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа AloqaBank, AloqaVentures ва Startup Garage ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёш тадбиркорлар ва стартапларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.

Startup Garage филиали очилиш маросими икки босқичда ўтказилди:

  • Маросимнинг биринчи қисми Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида бўлиб ўтди. Бу ерда иштирокчилар ва меҳмонлар мутахассислар томонидан стартаплар ва инвестициялар ҳақида батафсил маълумотларни олишди.

  • 2. Startup Garage офисининг очилиш маросимининг иккинчи қисми АлоқаБанк биносида жойлашган Startup Garage офисида давом этади. Ушбу офис янги стартаплар учун зарур инфратузилма, ишчи майдон ва бошқа хизматларни тақдим этувчи замонавий инновацион марказ бўлиб хизмат қилади.

Қарши шаҳрида Startup Garage инновацион марказининг янги филиали очилишидан асосий мақсад ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, стартап лойиҳаларни ривожлантириш ва IT экспорт имкониятларини оширишдан иборат.

Бугунги кунга қадар Startup Garage доирасида 50 дан ортиқ стартап муваффақиятли фаолият юритган бўлса, эндиликда бу имкониятлар Қашқадарё ёшлари учун мавжуд. Қарши шаҳрида жойлашган янги филиал ёш тадбиркорлар учун технологиялар ва инновациялар соҳасида ўз ғояларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратади.

Тадбир доирасида келиб тушган 20дан ортиқ лойиҳалардан 11 та стартап тақдимот натижаларига кўра танлаб олинди. Улар — IT, тиббиёт, экология, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва инновацион қурилмалар йўналишида фаолият олиб борадилар.

Тақдимот якунида резидентликка қабул қилинган стартап асосчиларига махсус сертификат топширилди. Ушбу сертификат уларга марказда бепул ўқиш, менторлик дастурларида иштирок этиш ва стартап ривожлантириш бўйича кўмак олиш имкониятини тақдим этади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+