АлоқаБанк “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ҳафталигида ўзининг янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказди
Тошкентда “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Ҳафталик доирасида АлоқаБанк ўзининг бир қатор инновацион ечимлари, жумладан, бизнесни ривожлантириш ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашга қаратилган учта янги маҳсулотни тақдим қилди.

Тақдимоти ўтказилган маҳсулотлардан бири Zoomrad Business бўлиб, у кичик ва ўрта бизнес учун ишлаб чиқилган. Ушбу ечим ҳисобларни бошқариш, тўловларни автоматлаштириш ва ҳамкорлар билан ўзаро алоқаларни яхшилашга мўлжалланган. Zoomrad Business рақамли банк соҳасидаги энг янги технологиялар билан интеграция қилинган бўлиб, молиявий операцияларни янада тезлаштириш ва харажатларни назорат қилиш имконини беради.
Zoomrad Business корпоратив ҳисобларни бошқаришни соддалаштиради, транзакциялар ва тўловларни тезкор қайта ишлайди ҳамда замонавий ҳисоб ва таҳлил воситаларининг қулайликларини тақдим этади.