Ўзбекистонда илк бор UzChess Cup халқаро шахмат мусобақаси бошланди

Экстроклассдаги 10 нафар етакчи шахматчи ўртасидаги мусобақа умумий мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этади.

Спорт
7 июнь, 14:28

Ўзбекистонда илк бор жаҳоннинг экстроклассдаги 10 нафар етакчи шахматчилари ўртасида UzChess Cup халқаро шахмат мусобақаси ўтказилмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросими Ёшлар ишлари агентлиги, Shakespear мажмуасида 6 июнь куни бўлиб ўтди. Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида 5-15 июн кунлари Ўзбекистонда илк бор жаҳоннинг экстроклассдаги 10 нафар етакчи шахматчилари ўртасида умумий мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этган UzChess Cup халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтади.

Бундан мақсад мамлакатда шахмат спортини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, ўзбекистонлик шахматчиларнинг билим ва тажрибаларини янада ривожлантириш, уларни муносиб рағбатлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ҳаваскорлар ва ёш шахматчиларнинг спорт малакаларини ошириш.  

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда АлоқаБанк ҳомийлиги остида ўтказилаётган ушбу турнир бошқаларидан анча қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Маълумот учун, Нодирбек Абдусатторов АлоқаБанк расмий амбассадори ҳисобланади.

Турнир учта гуруҳда:

  • Masters гуруҳи FIDE рейтинги 2700 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
  • Challengers гуруҳи FIDE рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
  • Futures гуруҳи FIDE рейтинги 2500 ва ундан юқори бўлган шахматчилар ўртасида ўтказилади.

Masters гуруҳида ғолиб ва совриндорлар қаторига кира олмаган шахматчилар 5 000 доллар миқдорида пул мукофоти билан тақдирланaди. Challengers гуруҳида ғолиб ва совриндорлар қаторига кира олмаган шахматчилар  2 000 доллар миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилaди.

Турнир ташкилотчилари: Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ёшлар ишлари агентлигининг Uzchess лойиҳаси

Турнир бош ҳомийлари: АлоқаБанк, Uzbekistan Airways

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+