platina.uz

АҚШлик таниқли режиссёр вафот этди

Дэвид Линч 2006 йилда "Олтин шер", 2009 йилда эса "Оскар"ни қўлга киритишга муваффақ бўлган. 

Маданият
17 январь, 9:33
АҚШлик таниқли режиссёр вафот этди

16 январ куни машҳур америкалик режиссёр ва сценарийлар муаллифи Дэвид Линч 79 ёшга тўлиш арафасида вафот этди.

Режиссёрнинг оиласи Facebook'да унинг вафоти ҳақида эълон қилган.

Ўтган ёзда Линч амфиземдан азият чекаётганини ва камдан-кам ҳолларда уйдан чиқаётганини билдирганди.

Унинг бошқа филмлар суратга олиши даргумон бўлиб қолганди. Линчнинг ўзи хасталикни чекиш билан боғлаган.

Линч Лос-Анжелеснинг Hollywood Holms ҳудудида яшаган. Лос-Анжелесдаги ҳалокатли ёнғинлар вақтида ташхис ва нафас олишда қийинчиликларни ҳисобга олиб, уни зудлик билан эвакуация қилишга тўғри келган. Шундан сўнг, унинг соғлиғи тезда ёмонлашди. Линч ўз фильмида абадийлаштирган ёнаётган ва тутунга тўлган Малхолланд Драйв бўйлаб эвакуация қилинган.

Дэвид Линч кўплаб фильмлар муаллифи бўлиб, уларда инсон онгсизлигини ва Америка маданиятини ўрганган.

Америка оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Линч ўз ишида триллер ва мелодрамани нео-ноир ва қўрқинчли жанрлар билан аралаштирган, масалан, "Кўк бахмал" ва "Малхолланд Драйв" фильмларида. "Твин" сериали орқали эса телевидение саноатида ҳақиқий инқилоб яратган.

Линч ўзининг 58 йиллик фаолияти давомида кўплаб кино мукофотларига сазовор бўлган, 2006 йилда Канннинг "Олтин шер" мукофотидан тортиб, 2019 йилда "Энг яхши ютуғи учун Оскар" мукофотигача сазовор бўлган.

Бундан ташқари, у уч марта энг яхши режиссёр учун Оскар мукофотига номзод бўлган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+