Катта байрамларни саҳналаштирувчи режиссёр вафот этди
Режиссёр Шамсиддин Қодиров 63 ёшида оламдан ўтди.
Маданият
24 апрель 2024 йил
![Катта байрамларни саҳналаштирувчи режиссёр вафот этди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/IMG_20240424_134218_890.ff703f462492.webp)
Режиссёр Шамсиддин Қодиров 63 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
У фаолияти давомида юзга яқин маданий-маърифий тадбирлар, Наврўз халқ сайиллари, Мустақиллик кунига бағишланган оммавий байрам ва концерт дастурларини саҳналаштириб келган.
"Шамсиддин Қодиров маданият соҳасидаги 37 йиллик фаолияти давомида томоша санъатининг янгидан жонланиши ва ривожланишига муносиб ҳисса қўшди", дейилади хабарда.